Таом ҳақида

Ҳар бир миллатнинг миллий таоми ўзгача мазали. Серқуёш ўлкамизнинг ҳар бир ҳудуд, вилояти ўзининг турли туман таомларига эга. Мисол учун, Бухорода “Оши софи”, Хоразмда “Тухумбарак”, Жиззахда “Салла сомса” ва Самарқанд нонлари шулар жумласидандир. Санаб ўтилган таомларни аслидек бўлиши учун ўз муҳитининг табиати, суви, тайёрлаш усули ва энг муҳими керакли масаллиқларнинг тўғри танланиши каби бошқа ердан топиб бўлмас шарт-шароитлар лозим.

Сизга таклиф қилинаётган Асл Қашқадарё Тандир кабоби воҳанинг бепоён кенгликларида доривор гиёҳлар билан озиқланган чорванинг сифатли гўшт маҳсулоти ҳисобланади.!
Асл Қашқадарё Тандир кабобиъъ нафақат Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, балки республикамизнинг исталган ҳудудида ўзининг такрорланмас ва бир умрга эсда қоларли таъми билан ажралиб туради.
Eнг мухими ҳеч қандай сунъий қўшимчаларсиз, фақат табиий тоғ зираси ҳамда арча қўшиб тандирда узоқ муддатли дудлаш йўли билан тайёрланган барра чорва гўштининг майинлиги Сизни ҳайратга солишига шубҳамиз йўқ.
Сизга кўрсатилаётган хизмат ҳақида фикр ва мулоҳазаларингиз, таклиф ва шикоятларингизни ушбу бўлимда қолдиринг! Асл Қашқадарё Тандир кабоби - табиатнинг тотли туҳфаси!

Буюртмани интернет орқали беринг taom24.uz ёки қўнғироқ қилинг +99894 522 88 88

Буюртма бериш

Буюртма бериш